

"Барселона" "Манчестер Юнайтед"дан Маркус Рэшфордни доимий асосда ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, январь ойида "Барселона" ва МЮ вакиллари учрашув ўтказишган. Унда Каталония клубида ижара асосида тўп сураётган ҳужумчининг тўлақонли трансфери вариантлари муҳокама қилинган. "Барселона" Рэшфордни 30 миллион еврога сотиб олиш имкониятидан фойдаланишни истамаяпти. Каталонияликлар МЮга камроқ сумма таклиф қилди, шунингдек, муайян шартлар асосида сотиб олиш мажбурияти билан футболчини қайта ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқишни сўраган.
Хабар қилинишича, "Барселона" Рэшфордни сақлаб қолишни хоҳлаяпти, футболчининг ўзи ҳам доимий трансферга қизиқиш билдирмоқда. Клублар мавсум якунига яқин музокараларни давом эттиришни режалаштирган.
"Барселона" сафида Ла Лигадаги 18 та ўйинда Рэшфорд 2 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.



