

"Барселона" португалиялик ҳимоячини "Манчестер Сити"дан сотиб олишни режа қилишган. Каталонияликлар футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ бу сумма инглиз жамоасини қониқтирадими ҳали аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Жоау Канселу жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида учта гол ва тўртта голли узатма бор.



