

"Сассуоло" футболчиси жорий мавсумни ижара асосида "Интер" таркибида ўтказмоқда. "Sport.es" сайти хабарига кўра, "Барселона" аллақачон ўйинчининг вакиллари билан мулоқотга киришган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Сенси жорий мавсум 11 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва жамоадошларига 4 бора шундай имкониятни яратиб берган.



