"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"

Sherzod Nurmatov
9 дек 2025, 14:34
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Мартин "Айнтрахт" Франкфуртга қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Биз яхши формадамиз ва ўсишда давом этишни истаймиз. "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бунга бошқа ҳар қандай ўйин каби яқинлашмоқдамиз: турнир жадвалида юқорига кўтарилиш учун ғалаба қозонишимиз керак", – деди Мартин матбуот анжуманида.

"Барселона" бугун "Камп Ноу"да "Айнтрахт" Франкфуртни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com