"Барселона" футболчиси Хорватия клубига ўтди

Alisher
20 июл 2022
Мусса Ваге "Барселона"дан кетди ва Хорватия клубига ўтди

23 ёшли ҳимоячи фаолиятини "Горица" жамоасида давом эттиради.

Каталония клуби сенегаллик футболчининг кейинги сотувидан фоиз олишини қайд этди.

"Барселона" 2018 йилда Ваге билан беш миллион евро эвазига шартнома имзолаган эди. Ўйинчи Испанияга Бельгиянинг "Эйпен" клубидан ўтган эди.

Ваге 2020 йилда Грециянинг ПАОК жамоасида олган жароҳати сабаб деярли икки йил расмий ўйин ўтказмади.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com