"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди

Khoja
11 окт 2025
"Барселона" футболчиси Дани Ольмо Испания терма сафида жароҳат олди.

Ярим ҳимоячи машғулотлар вақтида мушакларидан жароҳат олди ва номаълум муддатга сафдан чиқди. Футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтади ва унинг жароҳат даражаси маълум бўлади.

Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи 26 октябрь куни "Реал"га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Дани Ольмо жорий мавсум Ла Лигада 8 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голга муаллифлик қилди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com