"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин

Khoja
9 дек 2025, 07:24
Испаниянинг CОPE нашрининг инсайдери Хуанма Кастанa "Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо бошқа ҳеч қачон каталонияликлар сафида ўйнамаслиги мумкинлигини айтди.

"Рональд Араухонинг муаммолари кўринганидан жиддийроқ. У бошқа ҳеч қачон "Барселона" сафида ўйнамаслиги мумкин", деб ёзади COPE.

Таъкидланишича, уругвайлик футболчи анчадан бери психологик муаммолар билан курашиб келмоқда ва ҳозирги ҳолатида "Барселона" талаб қиладиган даражада рақобатлаша олмаслигини тан олди. Аввалроқ, Рональд Араухо "Барселона"дан ҳиссий ҳолатидан халос бўлиш учун чексиз вақт сўрагани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳолат Чемпионлар Лигасидаги "Челси"га қарши ўйиндан кейин сезиларли даражада ёмонлашган эди. Ўшанда у 44-дақиқада қизил карточка олган ва каталонияликлар 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.


KhojaМуаллиф
Манба: COPE