Бернарду португалияликлар орасида АПЛдаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди – 297. Роналду – учликда

13 апр 2026, 10:10
Бернарду Силва АПЛдаги ўйинлар сони бўйича португалияликлар орасида якка лидерга айланди.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси 297 ўйин ўтказиб, Луиш Боа Мортени ортда қолдирди. "Арсенал", 'Фулхэм" ва "Вест Хэм"да ўйнаган собиқ хавбекнинг ҳисобида 296 ўйин бор эди.

Учликни Криштиану Роналду 236 ўйин билан якунлайди.

Аввалроқ Бернарду мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этиши ҳақида хабарлар чиққан эди. Хавбек клубда 2017 йилдан бери ўйнамоқда.


Манба: SPORTS.RU