"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи
10 апр 2025 21:59
Янгиликлар
"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи
"Барселона" ва Ханс-Дитер Флик янги шартнома борасида музокараларни бошлади.
"Diario Sport" маълумотига кўра, клуб президенти Жоан Лапорта, спорт директори Деку мураббийнинг агенти Пини Заҳави билан учрашган ва музокараларни бошлаб юборишган.
Клуб раҳбарияти германиялик мураббийнинг ишидан ҳайратда эканлигини маълум қилган ва унга ишонч сифатида янги ҳафтада шартнома таклиф қилишни ўйлаган. Клуб ва Флик шартномани узайтиришга тайёр. Шартнома муддати эса 2027 йил ёзигача мўлжалланаши кутилмоқда.
Бироқ "Барселона" чиқимлар лимитини камайтирмаса, ушбу шартномани рўйхатдан ўтказа олмайди. Айни дамда клуб асосий эътиборни таркибни кучайтиришга қаратган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар