UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

"Барселона" Ансу Фатига эҳтимолий ўринбосар топди Янгиликлар

"Барселона" Ансу Фатига эҳтимолий ўринбосар топди

"Барселона" жароҳати сабаб 3-5 ойга сафдан чиққан 18 ёшли ҳужумчи Ансу Фатига ўринбосар топди.

Ёш испаниялик футболчини "Барселона"нинг иккинчи жамоасида ўйнаётган Конрад де ла Фуэнте алмаштириши мумкин. Америкалик футболчи каталонияликлар академиясига 2013 йилда келган, "Барселона B"да эса 2018 йилдан бери ўйнамоқда. Де ла Фуэнте АҚШ терма жамоасининг 16 ва 18 ёшгача бўлган жамоаларида ўйнаган, ҳозирда эса U-20'да ҳаракат қилмоқда.

Америкалик футболчи мунтазам равишда асосий таркиб билан шуғулланмоқда. "Барса" бош мураббийи Рональд Куман футболчининг ҳаракатларидан ҳайратда, шу сабаб Фатининг сафдан чиқиши унга кўпроқ имкониятларни тақдим этиши мумкин.

Фати кеча тиззасидан операция қилинди. Жарроҳлар уни 1,5 соат давомида операция қилишди. Футболчи Ла Лига 9-тур доирасидаги "Бетис" (5:2)га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика