

Каталония клуби ЛаЛигага тиббиёт ходимлари хулосасини жўнатиб, ҳимоячи жароҳати туфайли 4 ой майдонга туша олмаслигини маълум қилган. Олдинроқ, Каталония клубида ушбу воқеа туфайли Дани Ольмони рўйхатдан ўтказиши учун имконият пайдо бўлгани эълон қилинган эди.
Испаниялик журналист Виктор Наварронинг ёзишича, даниялик футболчи ва унинг атрофидагилар Кристенсен бир ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Хўш, бу вазиятда ким алдаяпти?



