UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   0 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 19:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  16 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  33 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  65 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  10 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  27 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3

"Барселона" афсонаси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга келади Янгиликлар

"Барселона" афсонаси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга келади

Жаҳон футболи афсонаси, “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси, Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони деган юксак номларга сазовор бўлган Карлес Пуйоль жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюради.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов шу йилнинг сентябрь ойида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашганди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши учун таклиф қилишда ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўраганди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўша учрашув давомида Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатда футбол ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, Жаҳон футболи юлдузларини Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам беришни ваъда қилганди.

Пуйолнинг мамлакатимизга ташрифи шахсан ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида федерация томонидан амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб -қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари ва болалар футбол мактаблари билан яқиндан танишади ҳамда у ерда футбол сир-асрорларини ўрганаётган ёш футболчилар учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Шунингдек, Жаҳон футболи афсонаси ўзбек футболи билан яқиндан танишиш мақсадидаОлий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб бориши режалаштирилган.

Карлес Пуйоль каби Жаҳон даражасидаги футбол юлдузларининг юртимизга ташрифи Ўзбекистонда футболни оммавийлаштириш ва тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида футболга бўлган қизиқишни янада ошишига хизмат қилиши аниқ.

Рейтинг: +85   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика