"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди
21 фев 09:12
Янгиликлар
"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди
"Барселона" "Норвич Сити"нинг 16 ёшли ҳужумчиси Аджай Таварес билан трансфер бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, ҳафта охирида инглиз форварди Каталония пойтахтига келади, тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Клублар ўртасидаги юридик масалалар ҳал қилинган, трансфер расман яқин кунларда эълон қилинади.
Таварес "Норвич Сити" U18 жамоасида чап вингер сифатида ўйнайди. У асосий таркибда расмий ўйинларда майдонга тушмаган, аммо июль ойида Нидерландиянинг "Волендам" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этган. Англия U-17 терма жамоасида 4 та ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар