"Барселона" 138 млн. фунтлик таклиф тайёрламоқда
23 авг 2017 13:21
Янгиликлар
"Барселона" 138 млн. фунтлик таклиф тайёрламоқда
"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо трансфери борасида янги, тўртинчи таклифни тайёрламоқда.
Янги таклиф 138 млн. фунт (150 млн. евро) миқдорида бўлади ва унинг 101 млн. фунти трансфер учун, қолгани эса бонус сифатида қизиллар ҳисобига ўтказиб берилади.
Бироқ бу сафар бонуслар футболчининг Чемпионлар лигасида майдонга тушишига боғлиқ ва шартлар жуда енгил. Олдинроқ, ОАВда "Барселона" бразилиялик харидидан воз кечгани, бунга "Ливерпуль" Каталония клуби шартларига рози бўлмагани сабаб сифатида кўрсатилган эди.
Испан грандининг Коутиньо борасидаги сўнгги таклифи 129 млн. евро бўлган. Ярим ҳимоячи ва "Ливерпуль" ўртасидаги битим 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар