"Барса"нинг 19 ёшли хавбеки де ла Фуэнте АҚШ терма жамоасида дебют қилди. У ҳали клубнинг асосий жамоасида ўйнамаган

Alisher
13 ноя 2020
АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Конрад де ла Фуэнте Уэльс (0:0)га қарши ўйиннинг асосий таркибида майдонга тушди ва 71-дақиқада алмаштирилди.

Бу "Барселона Б"нинг 19 ёшли ўйинчиси учун терма жамоаси таркибидаги дебют ўйин бўлди.

Шу билан бирга де ла Фуэнте Каталония клубининг асосий жамоасида ҳали бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг яна бир ўйинчиси Сержино Дест ҳам АҚШ терма жамоасида тўп тепади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/GracenoteLive