UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  5 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  0 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  3 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  10 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  2 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  9 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1

"Барса" Хименеснинг трансферини кафолатлаш учун 2019 йилда "Атлетико"га 15 млн евро тўлаган. Трансфер каталонияликларнинг молиявий муаммолари сабаб амалга ошмади Янгиликлар

"Барса" Хименеснинг трансферини кафолатлаш учун 2019 йилда "Атлетико"га 15 млн евро тўлаган. Трансфер каталонияликларнинг молиявий муаммолари сабаб амалга ошмади

"Барселона" "Атлетико"га 2019 йилда катта пул тўлаган.

Каталонияликлар сешанба куни собиқ президент Жозеп Бартомеунинг ишларидан сўнг клубнинг молиявий ҳолати таҳлилини тақдим этишди. Унда бир қизиқ жиҳат маълум бўлди, "кўк-анорранглилар" 2019 йилда "Атлетико"га 15 миллион евро тўлашган.

Бу маблағ ҳимоячи Хосе Хименеснинг трансфери учун ўзига хос аванс бўлган.

"Барса" 2019 йилда ҳимоячи Маттейс де Лигт билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо агент Мино Райоланинг 20 млн евролик комиссияси сабаб буни рад этганди.

Шундан сўнг клуб Хименесга эътиборини қаратди. Аммо, "Барса" 2019 йилда форвард Антуан Гризманн учун "Атлетико"га 120 млн евро тўлади ва икки битимни бирга амалга ошира олмади.

Шу сабаб "Барселона" Мадрид клубига келажакда Хименеснинг трансферини кафолатлаш учун 15 млн евро тўлади. Битимда шунингдек Хосе жароҳат олса, ўрнига бошқа ўйинчи билан шартнома имзолаш белгилаб қўйилди.

Трансфер коронавирус сабаб келиб чиққан "Барселона"нинг молиявий қийинчиликлари туфайли амалга ошмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика