

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Mundo Deportivo'нинг маълумотига кўра, битим нархи 35+10 млн еврони ташкил этади. Роке 2029 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди, товон пули – 1 млрд евро. Бразилиялик "Барселона"га январда қўшилади.
Қайд этиш керакки, "Атлетико Паранаэнсе" битимга 18 ёшли ўйинчининг "Олтин тўп" учун курашда топ-3га кириши ва ушбу мукофотни ютиши учун клубга бонусни киритди.
Форвард жорий мавсум "Атлетико Паранаэнсе" сафида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.



