

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, "Барса" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага олиш учун барча ҳужжатларни расмийлаштирган.
Каталонияликлар инглиз футболчисига 14 млн евро маош тўлайди, шунингдек, унинг ўйинлардаги ҳаракати билан боғлиқ мукофотлар ҳам кўзда тутилган. Рэшфорд маошини 15 фоизга қисқартиришга рози бўлди, МЮ эса унга ҳеч нарса тўламайди.
Ижара якунлангач "Барселона" Маркусни 30 млн еврога тўлиқ сотиб олиши мумкин.



