"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин

Alisher Ostonov
16 авг 2025
Маркус Рэшфорд "Мальорка"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

27 ёшли форвард Ла Лига томонидан расман рўйхатга олинди ва "Барселона"нинг мавсум учун қайдномасига киритилди.

Рэшфорд чемпионатнинг 1-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши 16 август куни бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" ёзда Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олган эди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/LaLiga