"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди
04 авг 15:17
Янгиликлар
"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди

"Шеффилд" ва "Бирмингем" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг "афсонавий" буюклигидан жуда норози. Унинг фикрича, МЮ хавбекининг шон-шуҳрати керагидан ортиқ баҳоланади.
"Скоулз "Манчестер Юнайтед" учун ақл бовар қилмас ўйинларни ўтказди, лекин ҳеч қачон футболчилар томонидан танлаб олинган PFA мавсум жамоасига кирмаган. Буни шунчаки ўйлаб кўринг. Ва буни футболчиларнинг ўзлари танлайди. Ҳамкасбларнинг ҳурмати – эътирофнинг энг юқори даражаси.
Унинг ёнида Рой Кин, Райан Гиггз, Дэвид Бекхэм, Дуайт Йорк ва Энди Коул бор эди! Қўшимчасига, ортида Рио Фердинанд ва Неманья Видич ҳам бўлган! Скоулз жамоани ортидан етаклагани – бу фаолиятини тугатганидан кейин ривожлантирилган афсона.
Скоулз фаолияти давомида бирор марта "Олтин тўп" соҳиби бўлмаган. Унга ҳеч ким ҳеч қачон овоз бермаган. Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси. Илтимос, бу мунозарани тўхтатинг", – деди Вудхаус.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар