Бангладеш терма жамоасининг 11 футболчиси коронавирусга чалинди

Xayrulla Xoliqov
8 авг 2020
Бангладеш терма жамоаси аъзолари навбатдаги йиғин олдидан COVID-19га тест топширишди.

Таҳлил натижалари чиққач 11 нафар футболчининг коронавирусга чалингани маълум бўлди. Англиялик мураббий Жэйми Дэй 36 футболчини терма жамоага таклиф этиб, йиғин ўтказишни мақсад қилганди.

- "Қизиғи шундаки, токи тест топширмагунча ҳеч қайси футболчида каксаллик белгилари кўринмаётганди", - дейди Бангладеш футбол федерацияси бош котиби Абу Найиим Шоҳаг. Йиғиндан кўзланган мақсад, ЖЧ-2022 саралаш босқичига тайёргарликни давом эттириш. 

Бангладеш терма жамоаси навбатдаги расмий ўйинларини Афғонистон, Қатар, Ҳиндистон ва Уммонга қарши ўтказади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com