Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин

Alisher Ostonov
6 июл 2025
Ҳужумчи Марио Балотелли фаолиятини Америкада давом эттириши мумкин.

34 ёшли италиялик футболчига МЛС ва Мексика чемпионати жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Аввалроқ, ҳужумчи "Женоа" билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агентга айланганди.

Балотелли ўтган мавсум А Серияда 6та ўйинда майдонга тушди ва гол ура олмади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Talksport