Бакари Санья "Вест Хэм"га текинга тушиши мумкин

Tolibjon Qosimov
5 апр 2017
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бакари Санья "Вест Хэм"га текинга тушиши мумкин.

Буни "Sky Sports" тасдиқлади. Манбанинг маълум қилишича, "болғаурарлар" футболчининг "шаҳарликлар" билан тузган шартномасининг муддати тугашини кутишмоқчи. Шунда ўйинчи эркин агент мақомида клубга ўтади. Эслатиб ўтамиз, французнинг амалдаги келишуви келаётган ёзда ниҳоясига етади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports