UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  0 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  1 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  2 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  15 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  11 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3

Баҳром Ҳайдаров: "Ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти"

Суперлига 16-тур учрашувлари доирасида АГМК ва “Нефтчи” ўзаро баҳс юритди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдирди:  

- Танаффусдан кейинги илк ўйин одатда қийин бўлади. Қолаверса, бугун иссиқ ҳам футболчиларга бироз ҳалал берди. Имкон қадар ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик. Қарши ҳужумларда ва позицион ҳужумларда ўз омадимизни изладик. Гол ҳам урдик. Бироқ ўзимизга бўлган ишонч бироз пастлиги сабабданми гол ўтказиб юбориб, ғалабани ушлаб қола олмадик.  Таркибга баъзи тажрибали ўйинчиларни чақирдик. Насиб этса, улар ўз тажрибалари билан ёшларга ўзига бўлган ишончни қайтаришга ёрдам беришади, - деди мураббий.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика