Баҳодир Шаймардонов: "Жуда қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"

Sherzod Nurmatov
26 мар 2022
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Турон" – "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва чиройли ўйин гувоҳига айландик. "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз йигитлари яхши ўйин намойиш этишди. Афсуски, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосий мақсадимиз қарши ҳужумда гол уриш эди. Хатолар устида ишлаймиз.

- Легионер футболчи Эстеван Оспинанинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Оспина ҳозир тўлиқ тайёр эмас. Шу сабабдан уни бир бўлим давомида ўйнатиб, жисмоний имкониятларини ошириб бормоқдамиз.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia