UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  3 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  0 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  5 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  12 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  10 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти" Янгиликлар

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сирдарё ФА" - "Нефтчи" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Хакимқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти. Ўтган турда "Металлург" билан ўйнагандик. Бугун "Нефтчи"га қарши майдонга чиқдик. Фарғона клубига қарши ўйинда гол уришга ҳам эришдик, йигитларда ўзига бўлган ишонч кайфияти шаклланиб бораяпти. "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Суперлига жамоаларига қарши ўйинлар жамоа учун қанчалик тажриба бўлади?

- Катта тажриба олаяпмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда жамоа тобланади. Бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз. Эндиликда чемпионат ўйинларида биз ўйлаган тактикалар бемалол амалга ошади, анчайин тажриба тўпладик.

- Бекзод Толибжонов ўйин қайдномасига киритилмаётганига сабаб нима?

- Бекзод Толибжонов "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг 4 та ўйинга четлатилганди. Бугунги ўйин у учун дисквалификациядаги охиргиси бўлди. Навбатдаги турдан бошлаб бизга ёрдам бера олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика