UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4

Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз" Янгиликлар

Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"

Бироз олдин ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгрессида ташкилотга янги президент сайланди.

Унга кўра, Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Баҳодир Низомович Қурбонов ЎФА президенти сифатида ишга киришди. 


"Делегатларга менинг номзодимни ЎФА президентлигига лойиқ кўрганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Барчага маълумки, футбол Ўзбекистонда оммавий ва энг севимли спорт тури ҳисобланади. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, янги даражага олиб чиқишга қаратилган кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланди. Бу эса ўз навбатида сўнгги йилларда футболимизда катта ўсишга туртки берди. ФИФА ва ОФК билан ҳамкорликда футболимиз инфратузилмасини яхшилаш, футбол билан шуғулланиш учун қулайликлар яратиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз халқаро майдонда ёрқин ғалабалар қайд этишмоқда. Ўтган йили футболимиз тарихида биринчи маротаба U-23 терма жамоамиз ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этди, U-20 терма жамоамиз Осиёда тенгсиз деб топилди. Ўсмирлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида кучли саккизликдан жой олди. Бугунги кунда Ўзбекистон энг нуфузли футбол турнирлари мезбони сифатида эътироф этилмоқда. ФИФА Президенти Жанни Инфантино 2024 йил Ўзбекистон мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатини тарихдаги энг зўри сифатида баҳолади. Ўз навбатида менинг янги лавозимдаги вазифам мана шу ривожланишни давом эттирган ҳолда янада катта натижаларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишдан иборат. 

Умид қиламанки, футбол соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир инсон давлатимиз раҳбарининг бераётган ишончини оқлаш, мухлислар кутаётган натижаларни қайд этиш учун ўз вазифаларига масъулият билан ёндошишади. Ҳурматли конгресс иштирокчилари мен президент сифатида бугундан айтаманки, ҳар бирларингизнинг билим, илмларингизга, ёрдамларингизга муҳтожман. Ўйлайманки, биз биргаликда бу масъулиятли вазифани амалга оширамиз. Олдимизда катта мақсадлар турибди. Миллий терма жамоамиз яқин вақт ичида Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсларида иштирок этади. Мундиалда қатнашиш халқимизнинг азалий орзуси ҳисобланади. Мухлисларнинг ишончини қозониш, стадионларни ишқибозлар билан тўлдириш, футболда ҳалоллик, шаффофликни таъминлаш борасида катта вазифалар турибди. Ўйлайманки, футбол мутахассислари, ОАВ биргаликда ва ҳамжиҳатликда ишлаб мақсадимизга етамиз. Биринчи қадамларимиз футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз. Рақамлаштириш шаффофлик, ёш футболчиларни тарбиялаш, илмий нуқтаи назаридан кузатиш имконини беради. Яна бир бор конгресс иштирокчиларига раҳмат айтаман ва ишончларингни оқлаш учун барча имкониятимни ишга соламан",- дейди Баҳодир Қурбонов. 

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика