UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  9 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  20 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  29 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5

Баҳодир Мирзаев: "Эртанги ўйинга жамоамиз кутилмаган муаммолар билан келмоқда" Янгиликлар

Баҳодир Мирзаев: "Эртанги ўйинга жамоамиз кутилмаган муаммолар билан келмоқда"

ОЧЛ гуруҳ босқичи, 4-тур доирасидаги "Сепахон" — ОКМК учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда айрим сабабларга кўра клуб бош директори Баҳодир Мирзаев қатнашди.

"Ассалому алайкум барчага! Эртанги ўйинга жамоамиз кутилмаган муаммолар билан келмоқда. Жамоамиз сафида бир қатор ўйинчиларимизда жароҳатлар мавжуд. Ўзбекистон кубоги финали олдидан ушбу ўйинчиларимизни таваккал қилмаган ҳолда Эронга олиб келмадик.

Ўйинни Исфахондан Теҳронга кўчгани бизга қўшимча муаммоларни келтириб чиқарди. Ўйлайманки барчаси яхшиликка хизмат қилади. Эронга Дубай орқали келдик. Кеча жамоамиз Дубайда машғулот ўтказди. Қўшимчасига Теҳронга келиб ҳам кўплаб муаммоларга дуч келдик. Йўлдаги тирбандлик туфайли, ўйинолди расмий машғулотимиз бекор бўлди ва матбуот анжумани олдидан жамоамиз бош мураббийи айрим ноқулайликлар сабаб ярим йўлдан ортга қайтди.

Халқаро майдонда Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган жамоамиз ҳар қандай ҳолатда охиригача ҳаракат қилади. Худо хохласа ёруғ юз билан Юртимизга қайтамиз!", -дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика