

Осиё чемпионати олдидан мураббийлар штаби қандай кўриниш олиши ҳақида терма жамоамиз устози шундай фикр билдирди.
"Ҳозирда Нодир Элибоев, испаниялик мураббий ўрин олган. Шунингдек, дарвозабонлар мураббийини жалб қилишга ҳаракат қилдик. Лекин иложи бўлмади. Мазкур вазифани Рустам Умаровга юкладик. Рустам яхши иш олиб боряпти. Ўйлайманки, мураббийлар штабимиз яхши. Мақсадимиз битта, ғалаба қозониш. Йигитларимиз машғулотларда астойдил ишлашмоқда. Халқимизга катта байрам қилиб беришга ҳаракат қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.



