БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Aziz Tukhtamuradov
18 окт 2025, 19:59
БАА Про лигаси 6-тур доирасидаги "Ал Айн" — "Бани Яс" ўйини бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда "Ал Айн" жамоаси йирик - 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

"Бани Яс" сафида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров учрашувни асосий таркибда бошлади. 

Мозговой майдонда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Отабек Шукуров 75-дақиқада захирага олинди. 




Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia