

Дастлабки ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган "Ал Ваҳда" ўз майдонида рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, жавобсиз тўртта тўп киритди ва финалга йўл олди.
Мезбонлар таркибида ўзбекистонлик вингер Ҳожимат Эркинов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 77-дақиқада захирага олинди.
"Ал Ваҳда" — "Ал Васл" 4:0
Голлар: Аҳмад Нуруллоҳи (12), Факундо Круспски (40), Омар Харбин (82), Лукас Пимента (87).



