

Ўйинда "Бунёдкор"нинг ОЧЛ-2016 плей-оффидаги рақиби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Шабаб" сафида ягона голни ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаров пенальтидан урди.
Ҳайдаров доимгидек 90 дақиқа ўйнади. "Ал Шабаб" 15та ўйиндан 23 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 29 январь куни сафарда "Дибба Ал Фужайра"га қарши ўтказади.
"Ал Шабаб" - "Ал Ваҳда" 1:0
Голлар: Азизбек Ҳайдаров 87 пенальти



