

Ўзбекистонлик футболчилар тўп тепаётган "Хорфаккан" жамоаси БАА чемпионатининг 14-тури доирасида "Хатта"га қарши баҳс олиб борди.
Азиз Амонов ва Абдулла Абдуллаев меҳмонлар сафида асосий таркибда майдонга тушишди ва баҳсни тўлиқ ўтказишди.
Қайд этиш керакки, "Хорфаккан" ҳужумчиси Азиз Амонов 22-дақиқада Аҳмаднинг узатмасидан сўнг гол урган ҳолда жамоаси учун ишончли ҳисобни таъминлади.
"Хатта" - "Хорфаккан" 0:2
Голлар: Раниэл (1), Амонов (22).




