БАА чемпионати. Машарипов хатосини тўғрилаб, гол урган баҳсда “Шабаб Ал Аҳли” дуранг ўйнади

Eldor Akmurzayev
11 мар 2021
Мусобақа 20-туридан ўрин олган “Ажман” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувда дуранг қайд этилди.

Жалолиддин Машарипов 37-дақиқада пенальти тепиш имконига эга бўлди, аммо уни аниқ амалга ошира олмади. Ўйиндаги ҳисоб эса 40-дақиқада мезбонларнинг гамбиялик ҳужумчиси Бубакарр Травалли томонидан очилди.

2-тайм бошида эса Машарипов рақиб жарима майдонига кириб, дарвозага кучли зарба берган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Бу 27 ёшли футболчининг дубайликлар сафидаги илк голи бўлди.

Шу тариқа, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади – 1:1!

Жалолиддин ва Одил Ҳамробеков бугунги учрашувда тўлиқ ҳаракат қилишди.

“Шабаб Ал Аҳли” турнир жадвалида 34 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда.

“Ажман” – “Шабаб Ал Аҳли” 1:1 (1:0, 0:1)

“Ажман” ўйингоҳи

Голлар: Травалли 40 - 1:0, Машарипов 52 - 1:1

“Ажман” – Ал Хосани, Исмоил, Ракан, Игвекали, Ал Ямаҳи, Антонио, Муҳаммад Аҳмад, Ҳусайн Абдулраҳмон, Шайтит, Модибо Майга, Бубакарр Травалли

"Шабаб Ал-Аҳли": Мажид Носир, Волид Аббос, Муҳаммад Жобир, Муҳаммад Марзуқ, Абдулла Жамил (Абдулазиз Санқур, 65), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Каратабия (Ал Ҳасми), Ал Нақби (Ал Ҳассани, 65), Карлос Эдуардо, Игор Жезус

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia