

— Охирги ўйинлардаги омадсизликлардан кейин Андижонда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз, — дейди Азизбек Усмонов. — Қолаверса, мухлисларимиз ҳам ғалабамизни соғиниб қолишганди. Сафарда муҳим уч очкони қўлга киритдик. Тақвимга қарасангиз, кейинги турларда ҳам жиддий рақиблар билан ўйнаймиз.
Муҳими, жамоамизда ҳозир ажойиб муҳит ҳукмрон. Ишонаманки, мавсумни юқори кайфиятда якунлаш учун барча имконият етарли. Асосийси, мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватлашса бас. Уларни хурсанд қилиш учун кейинги турларда ҳам чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.




