

"Плей-офф учрашувида "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз. Тўғри ўйинда битта жамоа ғолиб бўлади. Лекин қайси жамоа ютса ҳам мен хурсанд бўламан. Менимча ўйин жуда қизиқ бўлади. "Бунёдкор" жамоаси доим олий мақсадлар сари, "Ал Шабаб" эса юқори мақсадлар сари интилади.
Учрашув 9 февраль куни Тошкентда бўлади. Совуқ ҳарорат "Ал Шабаб"га таъсир қилмаса керак. Тошкентда "Бунёдкор" мухлислари қаршисида ўйнаймиз.
Футболда ўз собиқ клубига қарши ўйнаш ҳолатлари жуда кўп кузатилади. Бу одатий ҳолга айланиб қолган, бунга эътибор ҳам берилмайди. Бизда эса кам учрагани учун кўпроқ урғу берилади.
Ўйинда барчага омад тилаб қоламан. Ким кучли бўлса ўша жамоа ғолиб бўлсин", - дейди Азизбек Ҳайдаров.



