UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  1 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  4 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  6 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  2 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  43

Азиз Ибрагимов: “Эронда зерикиб қолдим” Янгиликлар

Азиз Ибрагимов: “Эронда зерикиб қолдим”

Ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Азиз Ибрагимов фаолиятининг аксарият қисмини хориж клубларида ўтказиб келаётганидан хабарингиз бор.

Эроннинг “Машинасози” жамоасида ярим мавсум ўйнаган ярим ҳимоячи учун фаолиятида энди янги саҳифа очилди. Ибрагимов Латвиянинг “Спартак” клубидан тушган таклифга розилик берди. Шундай қилиб, ҳамюртимиз Юрмала шаҳри жамоаси ҳисобланган “Спартак” шарафини ҳимоя қилади. Шу боис Ибрагимов билан боғланиб интервью олдик.


-  Азизбек, Латвиянинг “Спартак” жамоасидан тушган таклиф аслида қандай содир бўлди? сиз бундай чақирувга тайёрмидингиз?

-  Бунгача Эрон жамоасига агентлар ёрдамида ўтгандим. Худди шунингдек, “Спартак” жамоасига ўтишим ҳам худди ўша агентлар орқали хал бўлди. биз музокараларни ўтказдик, уларга ўйинларимнинг видеоларини юбордим. Шундан кейин шарт-шароитлар ҳақида гаплашдик ва шундан сўнг расман “Спартак” аъзосига айландим.

-  Демак, ўтиш сизни қониқтирган.

-  Ҳа, мени қониқтирди. Уларга ҳам ўйинларим маъқул келгани учун шартнома имзоладик.Эрон ҳам кучли чемпионат эди ва у ердаги ўйинларим “Спартак” вакилларига манзур бўлди.


-  Умуман, “Спартак” варианти сиз учун сюрприз бўлдими?

-  Тўғриси, сюрпризларни ёқтирмайман. “Спартак” Латвия чемпионатида биринчи ўринда боряпти. Жамоада Жамоа Европа лигасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 12 июль куни Қозоғистоннинг “Астана” жамоасига қарши дастлабки ўйинни ўтказдик. Биласизми, менда бундай имконият пайдо бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Ўйлайманки, янги жамоа раҳбарлари, мураббийлар ва мухлислар олдида ўзимни кўрсатиб, ишончни оқлай оламан.

-  Охирги клубингиз Эроннинг “Машинасози”си эди ва у ерда ярим мавсум тўп тепдингиз. Айтинг-чи, Эрондаги фаолиятингиз ўзингизга манзур бўлдими?

-  Ростини айтсам, Эрон чемпионатини бунчалик кучли деб ўйламагандим. Тўғри, у ерда яхши жамоалар борлиги ва чемпионатнинг савияси ҳам юқорилигини билардим. Лекин тан оламан, бу қадар кучли эканлигини билмагандим. У ердаги фаолиятим ўзим учун тажриба мактаби бўлди.

-  Эронга аслида ярим мавсум учун борганмидингиз?

-  Тўғриси, Эрон чемпионатида қолишим ҳам мумкин эди. Бир ой ичида у ердан бир қатор таклифлар келди. Лекин Эронда ярим йил фаолият олиб бориб, зерикиб қолдим десам ҳам бўлади. Ўзи мени у ерда ҳамма нарса қониқтирарди, фақат бир ўзим зерикиб қолардим. Мана шу пайтда Латвиянинг “Спартак” жамоасидан таклиф бўлганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Юрмала шаҳри ҳам ажойиб экан. Доим таклифни қабул қилаётганимда у ердаги яшаш ва ишлаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқаман.


Фирдавсхон суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика