

Унинг сўзларига кўра, бу қарама-қаршилик нафақат жамоалар, балки уларнинг мухлислари учун ҳам катта интрига ва ҳаяжон билан кечади.
— "Ўйин дерби мақомидек ўтади. "Нефтчи" учун бу ўйинда алоҳида алам ҳам бор, чунки биринчи даврада улар ўз майдонида "Пахтакор"дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Шунинг учун жамоа ўзида кучли реванш кайфияти билан майдонга тушади. Бироқ менимча, учрашув шиддатли курашлар ва баҳс-мунозараларга бой кечса-да, бугун ғалаба "Пахтакор" жамоасига насиб этади", — деди Иброҳимов.



