Азамат Алланиязов фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди

Суперлиганинг 12-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург”ни (3:0) йирик ҳисобда таслим этди.

Мазкур беллашувда наманганликларга ғалаба келтирган голларга “Навбаҳор”нинг қорақалпоғистонлик ҳужумчиси Азамат Алланиязов муаллифлик қилди. Эътиборли томони, у икинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва рақиб дарвозасини уч бор ранжитди.

Умуман Алланиязов бугунги голлари билан мамлакат чемпионатидаги жами голлари сонини 30 тага етказди. У бунгача “Насаф” таркибида 23 та, “Қизилқум”да 2 та, “Бухоро” да  2 та гол уришга эришганди. 


Манба: championat.asia