Аъзам Алиев: "Учрашув жуда вақтли бошланди"

Narzulla Saydullayev
22 май 2016, 11:31
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев ўз фикрларини билдирди.
"Ютишга ҳаракат қилдик. Вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Чемпионат ўйинларида мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз. Об-ҳаво ҳам жуда иссиқ бўлди. Ўйинни 16:30дан кечроқ бошланса яхшироқ бўларди. Сардор Азимов мана шу иссиқда ўзини ёмон ҳис қилди ва мураббийлар мажбурий алмаштиришни амалга оширишди", - дейди Аъзам Алиев.

"Навбаҳор" матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia