

“Бу бизнинг энг катта ғалабамиздир. Гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва учта тўп киритдик. Виктор Валдес ўзининг яхши томонларини намойиш эта олди. Унинг “сейв”лари бунга мисол бўла олади. Турнир жадвалидаги тўғридан тўғри рақобатчимизни мағлуб этишимиз шарт эди. Аммо ғалаба осонликча қўлга киритилмади”, дейди Каранка.



