Аёллар олимпия терма жамоамиз Иорданияга мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
16 мар 2015
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада-2016 саралаш 1-босқич баҳсларидаги учинчи учрашувини ўтказди.
Вячеслав Солохо шогирдлари Фаластин (6:0) ва Гонконг (1:0) терма жамоаларини мағлуб этишганди. Кеча қизларимиз мезбон иорданиялик футболчилар билан ҳисоб-китоб қилишди ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Гуруҳ ғолиби бўлган Иордания кейинги босқичга йўлланма олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia