

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Жанубий Кореяга 0:4 ҳисобида ютқазди. Шундай қилиб корейслар Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди, қизларимиз эса қитъа чемпионатидан четда қолишди.
Маълумот учун, бундан олдин Ўзбекистон ҳам, Жанубий Корея ҳам Мўғулистонни бир хил 12:0 ҳисобида мағлуб этганди.








