UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  0 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  4 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  1 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  2 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  5 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  11 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  5

Аёллар футболи. Футзал терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Аёллар футболи. Футзал терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу йилнинг 2-12 май кунлари Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатига Тошкентда тайёргарлик кўраётган эди.

Футзалчи қизларимиз “Чиғатой” спорт базасида жойлашган ҳолда “Бунёдкор” стадионининг залида машғулотлар олиб боришди.

Бугун “Чиғатой” спорт базасида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар футзалчи қизларимизга бўлажак мусобақада омад ёр бўлишини тилашди. Ўз ўрнида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Аваз Махсумов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан терма жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик изҳор қилди. Терма жамоа сардори Мавлуда Мунавварова эса бўлажак мусобақада яхши иштирок этгган ҳолда, юртимиз шаънини Осиё чемпионатида муносиб ҳимоя қилишга ваъда берди.

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда Таиланд, Эрон, Япония, Малайзия, Хитой, Гонк Конг, Вьетнам, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Ливан, Макао, Туркманистон, Бангладеш ҳамда Индонезия терма жамоалари иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Эрон ва мусобақа дебютанти Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Жамоамиз дастлабки ўйинини 5 май куни Туркманистон жамоасига қарши, иккинчи ўйинни эса 7 май куни Эронга қарши ўтказади.

05.05.2018 Ўзбекистон – Туркманистон

07.05.2018 Эрон - Ўзбекистон

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари бугун тунда Таиландга йўл олишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика