Айбек Нурбаев: "Менга об-ҳаво, ҳакам, майдон каби баҳоналар ёқмайди"
28 май 2023 23:25
Янгиликлар
Айбек Нурбаев: "Менга об-ҳаво, ҳакам, майдон каби баҳоналар ёқмайди"
Ўйин ҳақида
- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдинглар, деярли устунлик биз томонда эди. Шундай ўйнаб туриб ютқаздик. 3 кун олдин "Сўғдиёна" билан кубок мусобақасида сафар ўйинини ўтказдик. Шу боис ҳам тикланиш жараёнида муаммолар кўринди.
- Об-ҳаво биринчи бўлимда жамоангизнинг ўйинига таъсир кўрсатдими?
- Мен энг ёмон кўрганим шулар, об-ҳаво, ҳакам, майдон. Ҳар икки жамоа шу муҳитда ўйнайди, буларнинг бари баҳонадан бошқа нарса эмас.
- Сизга сунъий майдон қулайми ёки табиий майдонми?
- Албатта, барча табиий майдонда ўйнайшни истайди. Мавжуд экологик холатдан келиб чиқиб биз сунъий майдонда ўйнашга мажбур бўлаяпмиз. Буни такрорлайвериш тўғри эмас.
- "Машъал"дан сизнинг жамоангизга ўтган футболчилар қандай таасурот қолдирмоқда?
- Бизга улар ўтган мавсум ҳам ёрда беришган. Бу йил ҳам ҳар бир ўйинда астойдил ҳаракат қилишмоқда. Жамоамиз ўсиб бораяпти, ҳозир шунақа жараён. Кўп йигитлар ёш, масалан уларнинг аксарияти 2-лигадан ўйнаб чиқиб келишаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар