Асрор Алиқулов: "Майдоннинг сунъийлиги барча жамоаларга қийинчиликлар туғдиради"

Mirjalol Normatov
16 окт 2024
Про-лиганинг 23-тури доирасида "Машъал"га қарши ўйиндан кейин "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- Авваламбор айтишим керакки, илк дақиқалардан то финал хуштагигача ўйин курашларга бой бўлди. Майдоннинг сунъийлиги тўп билан ишлашга катта таъсир қилди. Шунга қарамасдан биз узун паслар орқали ҳужумлар ташкил қилиб, ҳимояда хатолар қилмасликка ҳаракат қилдик. Ғалабага ҳаракат қилдик, бироқ дуранг бўлди. Ўйиндан келиб чиқиб, барчаси адолатли бўлди дейиш мумкин.

- "Машъал" жамоаси "Арал" майдонида гол уриш ва ғалаба қозонишга қийналяпти. Бунга сабаб нимада?

- Биринчи сабаб - майдон. Айнан шу сабабли айрим футболчиларни майдонга туширмасликка мажбур бўляпмиз. Сунъий майдон олдиндан жароҳати бор ёки мушакларида, бўғимларида муаммолари бор футболчилари учун хавфли. Майдоннинг сунъийлиги нафақат "Машъал"га, балки, бошқа жамоаларга ҳам қийинчиликлар туғдиради.

- "Машъал" жамоаси турнир жадвалида "Бухоро" билан кураш олиб бормоқда. Жамоанинг асл мақсади қандай?

- Қандай спорт бўлишидан қатъий назар барча ғалабани кўзлайди. Ўз навбатида бизда ҳам шундай. Буни футболчиларга доимо уқтирамиз. Мақсад - ғалаба қозониш, юқори ўринларда бўлиш ва мухлисларни хурсанд қилиш.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia