UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  16 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0

Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Арал" - "Машъал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Курашларга бой ўйин ўтказдик. Бундай учрашувларда характерга асосий урғу қаратилади. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Хатоликка йўл қўйдик ва шунинг оқибатида пенальтидан жазоландик.

Иккинчи бўлимда ҳужумлар ташкил қилдик. Мезбонлар яхши ҳимояланишди, шунингдек вақт чўзишга ҳам ҳаракат қилишди. Гол урдик, бироқ ғалабагача вақт етмади. Бу дуранг қайси жамоа учун керак эди, билмадим. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик қилишда давом этамиз.

- "Қўқон-1912"га қарши ўйин билан таққосласак, таркибда қатор ўзгаришларга қўл урдингиз. Бунинг сабаби нима?

- "Қўқон-1912" билан учрашувда яхши ўйин ташкил қилгандик. Стандарт вазиятларда гол ўтказиб юбордик. "Арал" жамоасида ҳам устун жиҳатлар стандартлар ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда таркибга ўзгартиришлар киритдик.

- "Машъал" 15 кун ичида 5 минг километрлик масофани босиб ўтди. Бунда футболчиларда жисмоний чарчоқ кузатилдими?

- Чарчоқ бўлади албатта. Узоқ йўл босиб келинганидан сўнг тикланиш учун вақт сарфланади. Нукусда футболни яхши кўришади. Бироқ, жамоа ўз ўйинларини сунъий стадионда ўтказаяпти. Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси жуда юқори бўлади. Кийиниш хонасида кўрдим, футболчиларнинг оёқлари шилиниб кетибди. "Арал" жамоасини ҳам тезроқ сифатли ва табиий майдонларда ўйнашини жуда истаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика