Асрор Алиқулов: "Сўнгги дақиқаларгача босим остида ўйнадик"
20 мар 2024 09:50
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Сўнгги дақиқаларгача босим остида ўйнадик"
- "Бу бизнинг мавсумдаги биринчи ғалабамиз. Ўтган турда кўрдинглар, дуранг натижа қайд этгандик. Бугун биринчи ғалабамизга эришдик. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларгача босим остида ўйнадик. "Арал" жамоасидан шунақа ўйин кутгандик, шундан келиб чиқиб тайёргарлик кўргандик. Барча вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Жамоамиз аъзоларири ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.
Барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Таркибда рақобат бўлиши керак. Мураббийлар штаби билан кўриб чиқиб, ўйинга тўлиқ тайёр бўлган футболчиларни майдонга туширамиз.
Хумоюн Муртозаевни кейинги ўйинга асраб қўйиб режамиз ҳам бор эди. Шунингдек, ҳужумда ҳимоячиларга босим ўтказишни кучайтириш мақсадида ҳам захирадан бошқа ҳужумчи тушириб, Муртозаевни алмаштирдик. Айтиб ўтганимдек, "Арал" жамоаси сўнги дақиқаларгача бизни босим остида ушлаб тура олди" - дейди "Машъал" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар