UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Авазбек Ўлмасалиев: "Натижани қишда сарҳисоб қиламиз. Бор эътиборимиз мақсадимизга қаратилган" Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиев: "Натижани қишда сарҳисоб қиламиз. Бор эътиборимиз мақсадимизга қаратилган"

ОКМК ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Учрашувдан сўнг унинг фикрларини тингладик.

"Ғалаба билан барчани табриклайман. Ўйин қийин кечиши маълум эди. Суперлигада осон йўқ. "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг мухлисларимизни хурсанд қилишимиз кераклигини ҳис қилиб тургандик. Олдимизга қўйилган олий мақсадимизга эришмоқчи бўлсак бундай ўйинларни бой бермаслигимиз шарт. Чемпион бўлишни истаётган жамоа рақиб танламаслиги ва ҳамма ўйинни ютиши керак. 

Ўйиндан олдин йигитларга гол уришимни айтгандим. Буни сезган эдим. Собиқ жамоамга гол урганимдан сўнг узр сўрашни ўйлагандим. Лекин футболда ҳиссиётлар бўлиб туради. "Бунёдкор"да шунча йил ўйнаганман, ҳурмат қиламан. 

Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Ҳозир бор эътиборни олдимизга қўйилган мақсадга қаратган ҳолда натижани қишда сарҳисоб қиламиз",- дейди Авазбек Ўлмасалиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика