

"Атлетико Мадрид" ёзда испаниялик ҳужумчисини жамоага олиб келишга ҳаракат қилиб кўради. Аввалроқ "Атлетико" каталониянинг бошқа бир футболчиси Жорди Альбани сотиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Фати "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 20 ёшли футболчи ушбу мавсумда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.


